HMD Global жорий йилда Nokia 3, Nokia 5, Nokia 6 ва Nokia 8 смартфонларини ишлаб чиқарди. Гап-сўзларга кўра, фин компанияси янги Nokia 2, Nokia 7 ва Nokia 9 смартфонлари устида ишламоқда. Gizmochina'да компания 2018 йилнинг бошидаёқ янги қурилмаларни ишлаб чиқаришни бошлашига доир маълумот пайдо бўлди.
Nokia 2, Nokia 7 ва Nokia 9 ҳақида қандай маълумотлар бор?
Nokia 2 бошланғич даражали телефон сифатида таклиф этилади. Nokia 9 эса компаниянинг янги долзарб флагмани бўлади. Шунингдек тахминларга кўра, компания Nokia 7 номи остидаги бюджет қурилмани ишлаб чиқариш устида ҳам ишламоқда, ҳозирча унинг хусусиятларига доир маълумотлар йўқ.
Nokia 2 смартфони 5 дюймли HD-дисплей, Snapdragon 212 чипсети, 1 Гб оператив хотира, 16 Гб ички хотира ва 400 мАс сиғимли батареяга эга бўлида.
Nokia 9, маълумотларга кўра, ҳошиясиз мослашувчан экран, Snapdragon 835 чипи ва икки асосий камера билан таъминланади. Унинг 6 Гб ва 8 Гб оператив хотирали моделлари тақдим этилади.
Қачон?
HMD Global билан ҳамкорлик қилувчи логистик компания вакилининг таъкидлашича, янги Nokia смартфонлари бу йил тақдим этилмайди. Инсайдер маълумотларига кўра, Nokia 2, Nokia 7 ва Nokia 9 смартфонлари 2018 йилнинг бошида намойиш этилади. У бу ҳақидаги тасдиқланган маълумотни ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди. Nokia смартфонлари MWC 2018'да намойиш этилиши кутилмоқда, компаниянинг бундан аввалги янги қурилмалари MWC 2017'да тақдим этилган.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди