18:48 / 10.10.2017
6 124

Хитойда робот-стоматолог илк марта инсон аралашувисиз жарроҳлик амалиётини ўтказди

Хитойда робот-стоматолог илк марта инсон аралашувисиз жарроҳлик амалиётини ўтказди
Хитойлик тиббиёт ходимлари соҳа ривожи учун юқори технологиялардан фойдаланишнинг яна бир босқичини амалиётга татбиқ этди. Бу ҳақда «Ictnews»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Хитойдаги Бэйҳанг ва тўртинчи ҳарбий-тиббий университетлари ҳамкорлигида яратилган робот-стоматолог илк операцияни муваффақиятли ўтказди.

Робот-стоматологнинг илк операцияси Сиань провинциясида 2017 йилнинг 23 сентябрь куни ўтказилди.

Робот томонидан беморга принтерда чоп қилинган иккита сунъий тиш ўрнатилди. Операция бир соат давом этди. Жарроҳлик амалиёти пайтида роботнинг ишини стоматолог-жарроҳлар кузатиб турди, бироқ улар жараёнда иштирок этмади.

Робот-стоматологнинг иш жараёнидаги устунлик жиҳати ўта аниқлик ҳисобланади. Одатда, стоматологлар беморнинг тишини даволаётганида уларга оғиз бўшлиғи етарли даражада ёритилмаслиги туфайли яхши кўринмаслиги мумкин. Робот эса ўз тажрибасида бундай қийинчиликларга дуч келмаган.

Маълумотларга кўра, 400 миллион хитойликлар стоматология хизматларига эҳтиёж сезади. Малакали стоматологларнинг етишмаслиги туфайли ҳар йили миллионлаб имплантант операциялари ўтказилади. Операциялар юқори даражада ўтказилмаганидан беморларда кўплаб асоратлар ривожланади.

Робот-жарроҳларнинг яратилиши стоматология хизматлари сифатининг ўсишига хизмат қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Хитойда робот-стоматолог илк марта инсон аралашувисиз жарроҳлик амалиётини ўтказди