13:52 / 14.10.2017
5 941

Ақл бовар қилмас Стив Жобс: рақамсиз автомобилдан ҳамширалар кастингигача!

Ақл бовар қилмас Стив Жобс: рақамсиз автомобилдан ҳамширалар кастингигача!
Стив Жобс исмини бир бор бўлсада эшитмаган одамнинг ўзи бўлмаса керак. Айтишларича, у нафақат теран ақл, балки даҳоларга ҳос тарзда инжиқ ва ўзгарувчан феъл-атвор соҳиби ҳам бўлган. Келинг, унинг сиз учун мутлақо нотаниш бўлган жиҳатларига биргаликда назар ташлаймиз.

1. Рақамсиз автомобиль
Жобс шаҳар бўйлаб давлат рақамига эга бўлмаган кулранг Mersedes-Benz SL55 AMG автоуловида ҳаракатланган. Қандай қилиб дерсиз? Йўл қоидаларини синчиклаб ўрганган Жобс Калифорнияда янги машина ҳарид қилган одам 6 ой вақт мобайнида рақам олиши ҳақида билган ва лизинг компанияси билан келишиб, ўз машинасини ҳар 6 ойда айнан шундай моделга алмаштириб турган. Жобс машина рақамларини ўта ҳунук дея ҳисоблаган.

2. Бир ҳил либос
Дунёнинг энг бой кишиларидан бири бўлмиш Жобс ҳамиша бир ҳил – кўк рангли жинси ва қора водолазка кийиб юрган. Айтишларига қараганда, у либос танлаш учун вақт сарфлашни истамагани боис шундай иш кўрган.

3. Перфекционист
Жобс ўта кетган перфекционист бўлиб, унинг шахсий розилигисиз бирор иш содир бўлса, барча иш жараённи тўхтатиб ҳам қўйган.

4. Мебель танлаш учун 8 йил
Жобс ўз турар жойини жиҳозлашда ҳам беқарор бўлган. Бўйдоқлик пайтлари битта матрас, стол ва бир жуфт курси билан кун кечирган бўлса, уйлангач ҳам ўз одатларидан воз кеча олмаган. Жобс уй учун жиҳоз танлаш мавзусини эринмасдан 8 йил давомида муҳокама қилган.

5. Ҳамширалар кастинги
Умрининг сўнгги йилларида шифохонада ётган Стив ўзига кўмакчи бўладиган 3 та ҳамширани 67 та тиббиёт вакилалари ичидан танлаб олган. Пульмонолог Жобсга кучли тинчлантирувчи таъсирга эга ниқоб тақаётган пайт Жобс уни йиртиб ташлаган ва ниқоб дизайни унга ёқмаганини айтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ақл бовар қилмас Стив Жобс: рақамсиз автомобилдан ҳамширалар кастингигача!