Apple “ақлли” узукка патент олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Apple “ақлли” узукка патент олди

Технология 2-10-2015, 12:16 927
Apple “ақлли” узукка патент олди

Apple компанияси “ақлли” узук учун патент аризасини топширди. Бу ҳақда The Verge'га асосланиб Kun.uz хабар қилди.
Технологик янгилик тавсифида келтирилишича, қурилма “ақлли” соатлар сингари смартфонга уланган ҳолда ишлайди.

Узук сенсор панел ёки сенсорли экранга эга бўлиб, тактиль алоқа – фойдаланувчини хабарлар келгани ҳақида бармоқларга кичик зарбачалар бериб огоҳлантирувчи тизимга эга бўлади. Шунингдек, узукда овозларни хабарларни ёзиб олувчи микрофон ҳам жойлаштирилади. Қурилмага қўлнинг ёзиш ҳаракатларини ҳис этиш имкониятини жо қилиш ҳам Apple режаларида бор.

“Ақлли” узукнинг шу каби хусусиятлари патент аризасида келтирилган бўлиб, бу келгусида Apple режалари ўзгариши мумкинлигидан далолат беради.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.