Google'нинг Пуэрто-Рикодаги интернет тарқатувчи ҳаво шарлари (суратлар)

  • Технология
  • 22-10-2017, 17:44
  • 259
  • Google'нинг Пуэрто-Рикодаги интернет тарқатувчи ҳаво шарлари (суратлар)
    Google минтақанинг энг мураккаб қисмларига фавқулодда зарур интернет алоқани етказиб бериш учун Пуэрто-Рико ороли ҳукумати, Америка ҳукумати ва AT&T оператори билан ҳамкорликка доир шартнома имзолади. Бунинг учун компания Google X'да ишлаб чиқарилган Project Loon шарларини ишга туширди, деб ёзади Кун.уз нашри.

    Google ҳаво шарлари асосий коммуникация - хабарлар йўллаш ва интернетга кириш тизимини қўллаб-қувватлайди, лекин фақат LTE-смартфонларда. Компания шарлар синхронизациясини бошқариш ва уларни орол узра ушлаб туриш учун биринчи марта Пуэрто-Рикода машина таълимоти алгоритмларини қўллади.

    Project Loon раҳбари Аластар Вестгарт тизимнинг ҳали ҳеч бу қадар тез ишга тушмаганини таъкидлаб, лойиҳада иштирок этган барча компанияларга миннатдорчилик билдирди. Вестгартнинг сўзларига кўра, компания зарур минтақаларга интернет-алоқа етказиб беришда давом этади.

    Apple 20 октябрь куни AT&T оператори билан ҳамкорликда Пуэрто-Рикодаги LTE Band 8 тармоқларини фаоллаштирди. Project Loon шарлари орол ҳудудида лицензиядан ўтказилмаган эди, бироқ ҳукумат бу ғояни тасдиқлади. Apple компанияси Band 8'ни фаоллаштириш орқали iPhone эгаларига Google шарларидан интернетга уланиш имконини тақдим этади. Бундан ташқари, янгиланган тармоқ туфайли алоқа фойдаланувчилар орасида янада сифатли тақсимланади.