Итлар одамлар билан алоқа ўрнатишда мимикадан фойдаланиши маълум бўлди

  • Технология
  • 22-10-2017, 18:51
  • 365
  • Буюк Британиянинг Порцмунт университети олимлари итларнинг одамлар билан алоқа ўрнатишда мимикадан фойдаланиши ҳақидаги ҳисоботни эълон қилди, деб ёзмоқда Meduza. Авваллари уларнинг мимикаси одам билан ижтимоий алоқа ўрнатишга қаратилган онгли ҳаракат эмас, балки ихтиёрсиз эмоционал ҳодиса сифатида қаралган.
    Итлар одамлар билан алоқа ўрнатишда мимикадан фойдаланиши маълум бўлди
    Тадқиқотда турли насл ва турли ёшдаги 24 та ит иштирок этган. Тажрибада иштирок этаётган итлар одам бор хонага қўйиб юборилган. Тажриба бир нечта сценарий асосида ўтказилган: одам итга қараб турган ёки унга орқа қилиб турган; хонада итлар учун егулик бўлган; сценарийларнинг бирида егулик бўлмаган.

    Олимлар итларни бутун тажриба давомида суратга олган. Одам итга қараб турган вақтда ҳайвоннинг мимик ҳаракатлари фаолроқ бўлган. Одам итга орқа қлилиб турган тажрибада эса бу фаоллик нисбатан пастроқ бўлган. Олимларнинг қайд этишича, итлар мимикадан манипуляция учун эмас, балки алоқа ўрнатиш учун фойдаланган — егулик итларнинг ўзини тутишига кучсиз таъсир кўрсатган.

    Тадқиқотнинг кўрсатишича, итларда мимик ҳаракатларнинг маълум тўплами бор. Масалан, кўплаб итлар одамнинг раҳмини келтириш учун қошларини кўтаради. Бундай ҳаракатда ҳайвоннинг кўз мушаклари йирикроқ кўринган ва нигоҳи қайғули бўлган.

    Манба: Daryo.uz