Windows 10 орқали йўқолган қурилмаларни топиш имконияти пайдо бўлади

  • Технология
  • 5-10-2015, 23:20
  • 1 202
  • Windows 10 орқали йўқолган қурилмаларни топиш имконияти пайдо бўлади

    Интернетда таркибида Find My Device (“Менинг қурилмамни топ”) сингари янги вазифалари мавжуд бўлган Windows 10 нинг 10558 рақамли жамланмаси ҳақидаги ахборотлар пайдо бўлди. Бу ҳақда “Microsoft News”га асосланиб “Kun.uz” ёзмоқда.

    Find My Device функцияси йўқолган қурилмаларни топиш имконини беради. Хизмат қурилма сўнгги бор қаерда тармоққа уланганини кўрсатиб беради. Мазкур вазифа ишлаши учун фақатгина Windows 10 Pro учун мос келувчи Bluetooth`нинг муайян драйверлари талаб этилади.

    Янги функциялар билан бир қаторда, жамланмада операцион система самарадорлиги оширилиб, Skype фаолияти такомиллаштирилган.