Microsoft Lumia 950 ва 950 XL флагманлари расман тақдим этилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Microsoft Lumia 950 ва 950 XL флагманлари расман тақдим этилди

Технология 8-10-2015, 14:11 904
Microsoft Lumia 950 ва 950 XL флагманлари расман тақдим этилди

Microsoft компанияси Windows 10 Mobile мобил операцион тизимида ишловчи энг янги Lumia 950 ва 950 ХL флагманларини расман тақдим этди. Бу ҳақда “Hi-tech.mail.ru”га асосланиб “Дарё” нашри хабар бермоқда.

Lumia 950 ХL 5,7 дюймли ва 2560×1440 пикселли дисплей, саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 810 процессори, 32 ГБ доимий ва 3 ГБ тезкор хотира, 3340 мА/соат сиғимли аккумуляторга эга бўлди. Lumia 950’га эса 5,2 дюймли ва 2560×1440 пикселли дисплей, олти ядроли Snapdragon 808 процессори, 20 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли олд камера, 32 ГБ доимий ва 3 ГБ тезкор хотира, 3000 мА/соат сиғимли аккумулятор ўрнатилган.

Тезкорлик билан қувват олиш функцияси смартфонни 30 дақиқада 50 фоиз зарядлаш имконини беради. Флагманларда Windows Hello функцияси ҳам бўлиб, у гаджетнинг эгасини таниб олиш учун хизмат қилади.

Lumia 950 ва 950 ХL тегишли равишда 549 ва 649 доллар туради ва ноябрда сотувга чиқади.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.