21:19 / 01.11.2017
4 682

Google тақдим этган эмодзида нотўғри бургер аниқланди. Корпорация бош директори уни тузатишга ваъда берди

Google тақдим этган эмодзида нотўғри бургер аниқланди. Корпорация бош директори уни тузатишга ваъда берди
Google корпорацияси бош директори Сундар Пичаи ҳамма ишини ташлаб, чизбургер эмодзисида топилган хатони тузатишга ваъда берди. Бу ҳақда «Meduza»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

Ёзувчи Томас Бикдэл Google тақдим этган эмодзида пишлоқ котлета остида тасвирланганини кўрсатди. Apple эмодзисида бу икки компонент тўғри жойлаштирилган.

Бунга жавобан Пичаи Twitter’даги саҳифасида хато тузатилишини маълум қилди.

«Душанба куни ҳамма ишни ташлаб, буни тузатамиз. Халқ буни қандай қилишнинг йўлини топади», — деди у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Google тақдим этган эмодзида нотўғри бургер аниқланди. Корпорация бош директори уни тузатишга ваъда берди