Android One смартфонлари пойтахт савдо марказларида 800- 850 минг сўмдан сотилмоқда

  • Технология
  • 10-10-2015, 22:08
  • 3 276
  • Android One смартфонлари пойтахт савдо марказларида 800- 850 минг сўмдан сотилмоқда

    Artel компанияси томонидан Google билан ҳамкорликда чиқарилган Android One смартфонларини пойтахт савдо марказларидан 800-850 минг сўмдан сотиб олиш мумкин. Бу ҳақда Mobinfo.uz га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда

    Android One 5-дюймли 1280х720 IPS-дисплей билан ҳамда 64 битли 4 ядроли Qualcomm Snapdragon 410 процессори билан жиҳозланган. Унда Adreno 306 график назорати бор.

    Унинг оператив хотираси 2 Гб, ўрнатилгани хотираси эса 16 Гб. ни ташкил этади. Смартфон икки йиллик кафолат билан Android 5.1.1 Lollipop операцион тизимида ишлайди. Бундан ташқари смартфон иккита SIM-картада ишлайди ва 4G (LTE) мобиль алоқасини қўллаб-қувватлайди.

    Унда 5-Мп ли олди, 13-Мп ли орқа камералар ўрнатилган. Смартфон мажмуасида қувватлантиргич, қулоқчин, силиконли қоплама, шунингдек, телефон ишланмаси билан таништирувчи ҳужжатлар бор.