16:28 / 13.11.2017
4 942

Халқаро космик станцияга пицца олиб борилади

Халқаро космик станцияга пицца олиб борилади
Атлантика океанидаги Уоллопс оролида жойлашган космодромдан кеча парвоз қилган Cygnus кемаси қурилма ва кийим-кечаклардан ташқари, ХКСга фазогирлар севиб истеъмол қилувчи нарсаларни ҳам етказиб беради.

Хусусан, гап экипажнинг америкалик аъзолари учун музлатилган мевали ширинлик, ванилли ва шоколадли музқаймоқ, ҳамда ҳаттоки пицца ҳақида кетмоқда. Пицца коинотга италиялик Паоло Несполи учун олиб борилади.

— Пицца ва музқаймоқ тез орада етказилади! Буни интиқлик билан кутмоқдамиз, - дея ёзди америкалик астронавт Жосеф Акаба "твиттер"даги саҳифасида.

ХКС учун юкка эга бўлган Antares ракетаси бир суткалик кечикиш билан парвозга чиқди. Бунга учиш майдончаси ҳудудида самолётнинг пайдо бўлиши сабаб бўлган. У қирғоқдан ўн километр масофада, 150 метрлик баландликда учиб ўтди.

Туташтириш режасига кўра, астронавтлар Cygnus’ни роботлаштирилган манипулятор-қўл ёрдамида "тутиб олишади". Кема шу ҳолатда станцияга бириккан тарзда уч ҳафта давомида қолади.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Халқаро космик станцияга пицца олиб борилади