02:10 / 16.11.2017
7 722

Telegram'га фотоальбомлар, "Танланганлар" ва каналлар қидируви қўшилди

Telegram'га фотоальбомлар, "Танланганлар" ва каналлар қидируви қўшилди
Telegram мессенжери жамоаси Android- ва iOS-қурилмалар учун янгиланган иловасини тақдим этди. 4,5 версияда оммавий жўнатишда видео ва суратлар алоҳида альбомларга ажратилади (ҳар бирида 10тадан), хабарларни қабул қилувчи эса улар ҳақида бир неча эмас, бир мартагина хабардор қилинади, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

Энди жўнатилаётган сурат ва роликлар миниатюралардан иборат чиройли тўрга айлантирилади, уларни жўнатаётган одам қайси кетма-кетликда кўрсатилишини ҳам белгилаш имконига эга. Профиль суратлари ҳам шу тарзда ташкиллаштирилади.

Бундан кейин муҳим хабарларни танланганлар сафи - фойдаланувчининг персонал "булути"га қўшиш имкони мавжуд, бу ерда мультимедиа контенти ҳам сақланиши мумкин. "Танланганлар"га "Чатлар" орқали ўтиш мумкин.

Бундан ташқари, мессенжер ишлаб чиқувчилари қидирув алгоритмларини ҳам яхшилашди, бу сизни қизиқтирган оммавий каналлар, гуруҳлар ва чат-ботларни тезроқ топиш имконини беради. Энг машҳур канал ва ботлар доим олдинги қаторларда кўрсатилади.

Каналлар маъмурларига муҳим ёзувларни рўйхат бошига маҳкамлаш имкони берилди.

Telegram'нинг янги версияси iPhone X эгаларини хурсанд қилади: мессенжер интерфейси созламалар экрани ва чатлардаги контекст меню Apple'нинг янги смартфонига мослаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Telegram'га фотоальбомлар, "Танланганлар" ва каналлар қидируви қўшилди