00:15 / 21.11.2017
6 509

Beeline рақами учун тўловларни эндиликда Жанубий Кореядан амалга ошириш мумкин

Beeline рақами учун тўловларни эндиликда Жанубий Кореядан амалга ошириш мумкин
Beeline Жанубий Кореядан мобил алоқа хизматлари учун тўловларни амалга ошириш янги хизматини тақдим этмоқда. Энди абонентларнинг Жанубий Кореядаги яқинлари Beeline Uzbekistan абонентларининг балансини комиссиясиз тез, қулай ва ишончли тарзда тўлдиришлари мумкин.

Бунинг учун Kmall ёки Mango мобил иловаларидан бирини юклаб олиш етарли. Тўлов Жанубий Кореянинг миллий пластик карталари ёрдамида амалга оширилади. Иловаларни Android ва iOS ОТ фойдаланувчилари юклаб олишлари мумкин.

"Хизмат дўст ва ҳамкасбларини хисобларини тўлдиришни истовчи чет элда яшайдиган дўст ва қариндошлар, шунингдек бизнес-туристлар учун мўлжалланган. Хизматлар учун тўловларни исталган ердан тез ва қулай амалга оширишни истаган фаол инсонлар учун мазкур хизмат мос келади, деб умид қиламиз”, - воқеани шарҳлайди “Unitel”нинг тижорат директори Максим Ефремов.

Иловаларни қуйидаги ҳаволалар орқали юклаб олиш мумкин:

KMALL
-Play Market; https://goo.gl/gQ1Rk5
- AppStore: https://goo.gl/SpMoXu

Mango
- Play Market: https://goo.gl/RSVB72
- AppStore: https://goo.gl/p5koyx

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Beeline рақами учун тўловларни эндиликда Жанубий Кореядан амалга ошириш мумкин