16:58 / 29.11.2017
4 443

Yahoo тармоқларига бузиб киришда айбланган қозоғистонлик Карим Баратов АҚШ судида айбини тан олди

Yahoo тармоқларига бузиб киришда айбланган қозоғистонлик Карим Баратов АҚШ судида айбини тан олди
Yahoo тармоқларига бузиб киришда айбланган келиб чиқиши қозоғистонлик Канада фуқароси Карим Баратов Сан-Франциско судида айбини тан олди. Бу ҳақда АҚШ адлия вазирлиги маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Вазирликка кўра, Баратовга нисбатан ҳукм 2018 йил, 20 февралга белгиланган эшитувларда эълон қилиниши мумкин.

Олдинроқ айбланувчининг ўзи иши тезроқ олдинга силжиши учун Канададан экстрадиция қилинишига рози бўлганди.

Айблов томони Баратов ва яна бир хакер — Алексей Белан электрон почта хизматини тақдим этувчи компаниялар, жумладан, Yahoo тармоқларини бузиб кириб, АҚШ ва Россия фуқароларига тегишли шахсий маълумотларга эга бўлган, деб ҳисобламоқда.

АҚШ прокурорлари бу Россия ҳукумати томонидан уюштирилган бўлиши мумкинлигини даъво қилмоқда. Киберҳужумларга икки давлат ҳукумат аъзолари, дипломатлар, журналистлар ва тижорий компаниялар дуч келди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Yahoo тармоқларига бузиб киришда айбланган қозоғистонлик Карим Баратов АҚШ судида айбини тан олди