06:24 / 01.12.2017
4 737

Alibaba биринчи марта қирқ йиллик облигацияларни савдога чиқаради

Alibaba биринчи марта қирқ йиллик облигацияларни савдога чиқаради
Хитойнинг Alibaba компанияси уч йил ичида биринчи марта бешта траншли облигациялар билан корпоратив қарз бозорига чиқади. Улар ичида энг «узуни» компания томонидан аввал чиқарилмаган қирқ йиллик қарзлар ҳисобланади. Бундан ташқари, Alibaba инвесторларга беш ярим йиллик, 10 йиллик, 20 йиллик ва 30 йиллик облигацияларни таклиф қилади. Бу ҳақда «Ведомости»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Бу компаниянинг корпоратив қарзлар бозорига иккинчи чиқиши ҳисобланади. 2014 йилда компания саккиз миллиард долларлик қимматли қоғозларни бозорга чиқарган эди. Кутилаётган чиқишнинг миқдори беш миллиарддан етти миллиард долларгача бўлиши мумкин.

Alibaba Хитойдаги энг йирик электрон савдо платформаларига эгалик қилади. Компания бу платформаларда сотувчи ва харидорлар учун турли хизматлар таклиф қилади. ХХРдаги электрон савдо айланмасининг 80 фоизи Alibaba’нинг улушига тўғри келади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Alibaba биринчи марта қирқ йиллик облигацияларни савдога чиқаради