Nokia 9 смартфонининг тақдим этилиш санаси маълум бўлди (фото)

  • Технология
  • 4-12-2017, 18:26
  • 545
  • Nokia 9 смартфонининг тақдим этилиш санаси маълум бўлди (фото)
    1 декабрь куни Nokia брендининг ҳуқуқларига эгалик қилувчи HMD Global компанияси ўзининг биринчи туғилган кунини нишонлади. Сўнгги маълумотларга кўра, компания 2018 йилнинг январида ўзининг юбилейини Nokia 9 смартфони билан нишонлашни режалаштирмоқда. Шуниндек, Nokia 9 смартфони билан биргаликда Nokia 8’нинг иккинчи авлоди ҳам тақдим этилиши мумкин. Бу ҳақда «Hi-Tech.Mail.Ru»га таяниб «Дарё» хабар берди.

    HMD Global Nokia 8 смартфонини жорий йилнинг сентябрида чиқарган эди. Унда флагманларга хос хусусиятлар жамланганига қарамай, смартфоннинг дизайни эски бўлганлиги сабаб Galaxy S8, Note 8, LG V30 ва бошқа шу турдаги қурилмалар билан рақобат қила олмайди. Шу сабабли Nokia 9 компаниянинг «ҳақиқий» флагманига айланиши керак.

    Компания ўз қурилмасини 19 январда бўлиб ўтадиган тадбирда тақдим этишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар мавжуд. Nokia 9 5,5 дюймли эгилган экранга, янги Nokia 8 эса 18:9 дисплей, шунингдек, ҳошиясиз дизайнга эга бўлади.

    Иккала қурилма ҳам Snapdragon 835 операцион тизимида ишлайди, иккиталик камера билан жиҳозланади ва IP67 ҳимоя тизимига эга бўлади. Nokia 9’да наушниклар учун мўлжалланган 3,5 миллиметрли порт олиб ташландиган кўринади.

    6 гигабайт тезкор ҳамда 64 гигабайт ички хотирага эга Nokia 9’нинг нархи тахминан 550 доллар атрофида бўлади. 8 гигабайт тезкор ва 128 гигабайт ички хотирага эга смартфон эса 635 доллардан сотилиши мумкин.