Нима бўлаяпти?
2014 йилда Beeline Ўзбекистонда биринчи бўлиб 4G тармоғини ишга туширган. Ўтган йилдан бери компания фаоллик билан тармоқ қопламини бутун мамлакат бўйлаб кенгайтири келмоқда. Лекин, iPhone фойдаланувчиларининг смартфонларида янги 4G технологияси ишламаганлигига дуч келдилар.
Ким айбдор?
Ҳамма Beeline‘ни айблади, лекин бу бундай эмас. Муаммонинг сабаби iOS созламаларида бўлиб, Apple компаниясининг аралашмасидан аввал уни ечишнинг иложи йўқ эди. Бугун, 6 декабрь куни LTE тармоғининг кўпдан бери кутилган белгиси iPhone‘ларда пайдо бўла бошлади, ва бу ҳақида абонентлар ижтимоий тармоқларда бўлиша бошладилар. Айтганча, бу янгиликни абонентлар ижтимоий тармоқларда Beeline‘дан ҳам аввал эълон қилдилар.
Мен ҳам истайман, қандай қилиб ёқишим мумкин?
Аввалам бор ўз SIM-картангизни текширинг. 4G технологияси фақатгина янги турдаги замонавий SIM-карталарда ёқилади. Агар сиз SIM-картангизни алмаштирмаган бўлсангиз, операторга мурожаат қилишингиз керак. Бунинг учун SIM-карта эгаси компания офисига мурожаат этиши лозим. Агар сиз SIM-картангизни алмаштиган бўлсангиз, iOS версиясини 11.2гача янгиланг. Қуйидагиларни амалга оширинг: Созламалар – Алоқа тармоғи – маълумотлар параметрлари – Овоз ва маълумот – LTE (Настройки – Сотовая связь – Параметры данных – Голос и данные – LTE). LTE тугмасига босинг ва Beeline‘нинг 4G тезлигида учинг!
Алоҳида трафик сотиб олиш керакми?
Йўқ, керак эмас. Агар сиз Интернет-пакет ҳарид қилган бўлсангиз, Интернетдан қайси тармоқда фойдаланганингиздан қатъий назар тизим мегабайтларни ечиб олади.
Тезлик қандай ва бу аслида нима учун керак?
Тезлик 2G ва 3G тезликларидан сезиларли даражада юқори. Мамлакатнинг 20дан зиёд шаҳрлари янги тармоқ билан қопланган. Операторнинг айтишича, яқин вақт орасида тармоқ яна кенгаяди ва бутун мамлакатни қоплаб олади. Ёқинг ва синаб кўринг, агар айрим сабабларга кўра ишламаса, 0611 рақамига қўнғироқ қилинг ва cаll-марказининг мутахассислари босқичма-босқич тармоқни ёқишда ёрдам беришади ва хизматдан қандай фойдаланиш ҳақида маслаҳат беришади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда