11:15 / 09.12.2017
5 207

Инстаграм шахсий мессенжерини синовдан ўтказмоқда

Инстаграм шахсий мессенжерини синовдан ўтказмоқда
Машҳур Инстаграм ижтимоий тармоғи Direct номли шахсий мессенжерини омма эътиборига ҳавола этишни режалаштирмоқда.

Хабарда келтирилишича, илова айни пайтда Исроил, Италия, Португалия, Туркия, Чили ва Уругвайдаги интернет фойдаланувчилари томонидан синовдан ўтказиляпти.

“Агар сиз Directни ўрнатиб олсангиз, Инстаграм саҳифасидаги кириш хабарлари папкаси йўқолади ва унга фақат хабар алмашиш иловасидан кирса бўлади” дейилади хабарда.

Айни пайтда илованинг расмий равишда тақдим этилиш санаси эълон қилинганича йўқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Инстаграм шахсий мессенжерини синовдан ўтказмоқда