Япониянинг «Taisei» компанияси иш тугагач, ходимларни офисдан ҳайдаб солувчи дрон турини яратди

  • Технология
  • 11-12-2017, 09:49
  • 367
  • Япониянинг «Taisei» компанияси иш тугагач, ходимларни офисдан ҳайдаб солувчи дрон турини яратди
    Компания мутахассисларининг айтишича, қайси корхона ёки ташкилотга борманг, шундай ишчи-хизматчилар борки, улар иш вақти тугагандан кейин ҳам офисдан чиққилари келмайди. Бир жойда узоқ вақт ўтириб қолиш эса оқибатда жиддий хасталиклар келиб чиқишига сабаб бўлади.

    Дронга «T-Frend» дея ном берилди. Унинг вазифаси офисдаги хизматчиларни видеокамера ёрдамида назоратда ушлашдан иборат. Агар иш вақти тугагандан кейин ҳам қайсидир ходим уйга кетишга шошилмаса, ишлашда давом этса, айнан ўшанинг тепасига келиб ўзидан ўта сершовқин мусиқа тарата бошлайди. Бундай шовқинда, шубҳасиз, ходим ишлай олмаслиги аниқ.