Хушхабар: Telegram Desktop ҳам янгиланди, ўзгаришлар билан танишинг!

  • Технология
  • 11-12-2017, 16:19
  • 830
  • Хушхабар: Telegram Desktop ҳам янгиланди, ўзгаришлар билан танишинг!
    Telegram мессенжерининг компьютер ва ноутбукларда ишловчи Telegram Desktop иловаси ҳам 1.2.0 талқинига қадар янгиланди. Бу ҳақда мессенжердаги Telegram Live канали хабар берган.

    Айтилишича, Telegram Desktop’нинг барқарор иловаси ҳам, унинг синовчиларга мўлжалланган Alpha-талқини ҳам 1.2.0 янгиланишига эга бўлган.
    1. Дизайн яхшиланган: мулоқотдаги профил, гуруҳ ёки канал ҳақидаги маълумотларни кўрсатиб турувчи ён панел қўшилган; уни ёқиб/ўчириб қўювчи тугмача эса юқорида – устма-уст жойлашган учта нуқта кўринишидаги меню тугмачаси ёнида жойлашган.
    2. Каналларда энди бирор хабарни (постни) бириктириб қўйиш имконияти бор.
    3. Супергуруҳларда хабарлар тарихини тозалаш имконияти қўшилган.
    4. Ботлар билан ёзишмалардаги «Удалить сообщение у {исм}» қисми олиб ташланган.
    5. Супергуруҳларда сана бўйича хабарларга ўтишда энди, гуруҳдаги супергуруҳга айлантирилмасидан олдинги хабарлар ҳам инобатга олинади.
    6. Гуруҳлар ва супергуруҳларда хабарларда «администратор» белгисининг акс эттирилиши қўшилган.
    7. Аватарсиз фойдаланувчилар билан ёзишмаларда белгича фони энди худди Android-иловадаги каби акс эттирилади.
    8. Олдинги версияларда менюни очганда юқори қисмда турадиган «Булут» ҳам, худди Android ва iOS учун ишлаб чиқилган иловалардаги каби, энди меню рўйхатига кўчирилган ва «Сақланган хабарлар» (ёки «Танланганлар») деб номланган.

    Telegram Desktop 1.2.0 версиясидаги янги тақдим этилган имкониятлар ва ўзгаришлар асосан қуйидагилардан иборат:

    Айтиш керакки, мессенжернинг янгиланган десктоп иловаси турли операцион тизимлардаги компьютер ва ноутбуклар учун алоҳида-алоҳида тақдим этилган. Улардан ўз қурилмангизга мосини кўчириб олиб ўрнатиш учун мана бу ҳавола орқали тегишни саҳифага ўтишингиз мумкин. Синовчилар эса Telegram Desktop’нинг 1.2.0 Alpha-талқинини кўчириб олиш учун ушбу ҳавола орқали ўтишлари лозим.

    Манба: Terabayt.uz