16:51 / 11.12.2017
6 429

Xiaomi'нинг ҳошиясиз Mi Mix 3 смартфони суратлари тарқалди

Xiaomi'нинг ҳошиясиз Mi Mix 3 смартфони суратлари тарқалди
Ижтимоий тармоқларда Xiaomi'нинг янги ҳошиясиз Mi Mix 3 смартфони суратлари тарқалмоқда, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

Xiaomi Mi Mix 3 ҳошиясиз смартфонининг расмий тақдимотига ярим йил қолди, бироқ янги қурилма ҳақидаги маълумотлар ҳозирданоқ тарқала бошлади.

Катта дисплейли Xiaomi Mi Mix ўтган йилнинг охирида пайдо бўлганди. 2017 йилнинг январида гаджет ишлаб чиқарувчи бошқа компаниялар хитой смартфонидан нусха кўчира бошлади. Ўз ўрнини қўлдан бой бермаслик мақсадида Xiaomi ўз девайсларини мунтазам равишда янгилашига тўғри келмоқда.

Инсайдерлар маълумотларига кўра, Xiaomi Mi Mix 3 икки LED-flesh камера билан жиҳозланган. Қурилма объективи вертикал жойлашувга эга. Смартфон ёрдамида юқори сифатли портрет-суратлар олиш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Xiaomi'нинг ҳошиясиз Mi Mix 3 смартфони суратлари тарқалди