17:38 / 14.12.2017
3 922

Одноклассники стримерлар мактабини очмокда

Одноклассники стримерлар мактабини очмокда
Одноклассники ижтимоий тармоғи биринчи қабулга саралаш босқичининг 20 нафар ғолибидан иборат стримерлар мактабини ишга туширди. Саралаш босиқичида барча истаганлар иштирок этишлари мумкин, бунинг учун фақатгина #школастримеров хеш теги билан тўғридан-тўғри трансляциялар яратиб, блог мавзусини қизиқарли тарзда ифодалаб беришлари керак бўлади.

Саралаш босқичининг энг яхши стримерлари ушбу мактабда машҳур блогерлар, актерлар ва телебошловчилар кўмагида билим олиш имкониятига эга бўладилар. Блогералар ва ижтимоий тармоқ вакилларидан иборат професионал ҳайат аъзолари пазандачилик, расм чизишдан тортиб то саёҳат ва ҳотира дафтари каби мавзуларга бағишланган турли ҳил каналларнинг талабномаларини кўриб чиқадилар.

Саралашдан ўтган 20 нафар стример прфессионалларнинг онлайн маҳорат дарсларида иштирок этишлари мумкин бўлади. Масалан, дарсларни машҳур видеоблогерлар Стас Давыдов, Карина Сычева ва Александр Кондрашовлар олиб боради. Лойиҳа иштирокчилари тўғридан-тўғри эфирда суръатга олиш, канал учун мавзу танлаш, ўз қиёфасини яратиш, ҳамда томошабинларнинг диққатини ушлаб туриш ва ўз стримлари ёрдамида даромад олишни ўрганадилар. Уй вазифаларини муваффақиятли бажарган саккиз нафар энг фаол иштирокчи лойиҳа финалчиларига айланадилар. Улар Москвада бажарилиши керак бўлган оффлайн топшириқлардан ўтиши керак бўлган «финал имтихонидан» ўтадилар.

Лойиҳа натижаларига кўра аниқланган ғолиб Ростуризмдан Россиянинг исталган нуқтасига икки кишилик саёҳат учун сертификат эгасига айланади. Финалнинг барча иштирокчилари ўз каналларини тарғиб қилишда Одноклассники томонидан ёрдам қўллаб-қувватланадилар.

Александр Володин, Однолкассники лойиҳасининг стратегик ҳамкорлик бўйича директори:

Стриминг фаолияти жуда тез ривожланмоқда. ОКда трансляцияларни томоша қилиш 10 баробарга ўсди. Бу йили биз стримерлар учун бир неча лойиҳалар ўтказдик: “Конфедерациялар Кубоги учун расмий стримерлар танлови”, “Ёш спортчилар танлови”, “9 май” ва “Ўқитувчилар куни”га бағишланган стримлари ва бошқалар шулар қаторидан ўрин олган. Биз бу йўналишни фаол ривожлантиришни режалаштирмоқдамиз, чунки бу ОК стримерлар мактаби барча фойдаланувчилар учун ўзи ҳақида кенг оммага эълон қилиш учун имоният. Мазкур лойиҳа туфайли майдончада муалифлар сонининг ошиши ва сифатли контент кўпайишига ишончимиз катта.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Одноклассники стримерлар мактабини очмокда