19:30 / 17.12.2017
5 751

Facebook ижтимоий тармоқлар инсон руҳиятига зарар етказишини маълум қилди

Facebook ижтимоий тармоқлар инсон руҳиятига зарар етказишини маълум қилди
Компания тадқиқотчилари Дэвид Гинзберг ва Мойра Буркелар “Мураккаб савол: Ижтимоий тармоқларда ўтказилган вақт бизга зарар етказиши мумкинми?” номли мақоласида ижтимоий тармоқлардаги янгиликларни тез-тез кузатиб туриш инсон саломатлиги учун зарар етказиши ҳақида ҳулоса қилдилар.

Бу борада Мичиган университети талабалари иштирокида тажриба ҳам ўтказилди. Талабаларнинг бир гуруҳи маълум вақт давомида ижтимоий тармоқлардаги янгиликларни кузатган бўлсалар, иккинчиси шунчаки дўстона хабарлар ёзиш билан банд бўлган. Натижада эса янгиликлар тасмасини кузатган гуруҳ иккинчи гуруҳга нисбатан ўзини ёмонроқ ҳис қилгани қайд этилди.

Охир-оқибат, Facebook тадқиқотчилари ижтимоий тармоқлардан дўстлар билан эркин мулоқот қилиш орқали кўнгил ёзиш мумкин эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Facebook ижтимоий тармоқлар инсон руҳиятига зарар етказишини маълум қилди