Одноклассники ижтимоий тармоғи гуруҳларда видеороликлар учун кенгайтирилган статистика синовларини ишга туширди. Синовларда қатнашиш имкониятига биринчи бўлиб ижтимоий тармоқнинг энг катта обуначиларига эга ва видеоконтентларни фаол чоп этувчи бир гуруҳ ҳамкорлари эга бўлишди. Яқин ойларда статистика барча гуруҳлар учун мавжуд бўлади.
Гуруҳ эгалари гуруҳдаги томоша қилинган видеороликлар бўйича маълумотларни кўриш, томошабинлар бўйича ва класслар, шарҳлар ва репостлар бўйича таҳлиларни олишлари мумкин бўлади.
Томоша, видеоканал ва алоҳида видеороликлар умумий метрикаси учун статистика ОКнинг десктоп кўринишидаги гуруҳ созланмасининг, махсус «Видео» бўлимида, пайдо бўлади. Маъмурлар видеони томоша қилган маълум бир аудиторияни жинси, ёши, мамлакати ёки платформа бўйича тақсимлашлари мумкин бўлади.
Қулайлик яратиш учун гуруҳ эгалари исталган даврга тегишли, аниқ бир видео учун ва хоҳлаган аудитория кесилмасидаги статистикани экспорт қилишлари мумкин бўлади.
Марина Краснова, Одноклассники ижтимоий тармоғининг «Видео» ва OK Live маҳсулотлари бўйича директори:
Бугунги кунда Одноклассникида видео суткасига 540 миллиондан ортиқ томоша сонини йиғмоқда. Охирги йилда профессионал видео хажми ўсди ва гуруҳларда томоша сони 73%га ўсди. Шу билан бирга умумий томоша вақти 63%га ошди. Гуруҳларда видеоконтентни реклама берувчилар, блогерлар, юлдузлар ва ОАВ жойлаштирмоқда. Янги статистика муаллифларга ўз аудиториясини яхшироқ тушунишга ва турли ҳил форматдаги видеоларнинг уларга нисбатан таъсирини ўрганишга ёрдам беради. Бу эса ўз ўрнида контент ишлаб чиқаришда тўғри стратегияни тузиш ва уни ижтимоий тармоқда унумли тарғиб қилишга ёрдам беради. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?