Facebookнинг кунлик аудиторияси 1 млрддан ортди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Facebookнинг кунлик аудиторияси 1 млрддан ортди

Технология 6-11-2015, 12:42 958
Facebookнинг кунлик аудиторияси 1 млрддан ортди

Мобиль қурилмаларнинг ўзидан кунига 894 млн фойдаланувчи киради, Facebook ойлик аудиторияси эса 1,5 млрддан ортади, дейилади компаниянинг ҳисоботида. Ижтимоий тармоқдан сентябр ойида бир кунда 1,01 млрд одам фойдаланган, бу ўтган йилги кўрсаткичдан 14 фоизга юқоридир, деб ёзилади ўша ҳисоботда.

Terabayt.uz хабар беришича, 9 ойда Facebookнинг соф фойдаси 5 фоизга қисқарди.

Ҳар куни видеороликларни 500 млнга яқин одам 8 млрд марта томоша қилади. Ўтган йили апрел ойидаги айни кўрсаткич 4 млрд эди. Facebook тушуми 4,3 млрд долларга етди, бу ўтган йили айни даврдаги тушумдан 45 фоизга ортиқроқдир.

Facebook 2004 йилнинг февралида университет талабаси Марк Цукерберг томонидан ташкил қилинган. Ҳозирда Facebook жаҳондаги энг йирик ижтимоий тармоқ ҳисобланади.
loading...


Zamin.uz нинг Youtube’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.