Beeline Чехияда роуминг-географиясини кенгайтирмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Beeline Чехияда роуминг-географиясини кенгайтирмоқда

Технология 6-11-2015, 18:24 950
Beeline Чехияда роуминг-географиясини кенгайтирмоқда

Beeline овозли ва GPRS-роумингнинг навбатдаги кенгайиши ҳақида хабар беради. Vodafone (Чехия республикаси) компанияси билан ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг техник директори Евгений Ключев шундай деди: “Чехияга дам олиш учун йўл олганда, ҳар ким дўсту-яқинлари билан доимо алоқада қолишни истайди. Мазкур оммабоп йўналиш сайёҳларни ўзининг йодгорликлари ва гўзал манзараси билан жалб этади. Биз абонентларимизга Чехияда қўшимча роуминг-мулоқот имкониятларини яратганимиздан мамнунмиз”.

Эслатиб ўтамиз, Beeline 2010 йилдан бери Ўзбекистонда биринчи рақамли роуминг-оператор ҳисобланади. Компания, шунингдек овозли роуминг (185 та мамлакатда 497 та оператор), GPRS-роуминг (161 та мамлакатда 370 та оператор) ва CAMEL-роуминг (103 та мамлакатда 226 та оператор) сегментларида ҳам етакчилик қилади.


Теглар: Beeline

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.