Америкаликлар виртуал кўзгу ихтиро қилдилар

  • Технология
  • 6-01-2018, 15:00
  • 519
  • Америкаликлар виртуал кўзгу ихтиро қилдилар
    Бугунги кунда уйда ўтириб, интернет орқали ўз юмушларини осонлаштираётган инсонлар талайгина. Асосан, интернет орқали кийим-кечаклар ва ҳатто озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам буюртма қилиш мумкин. Бундай хизмат тури жаҳонда анча оммалашиб, одатий ҳолга айланишга улгурган.

    Баъзан интернет орқали буюртма қилинган кийимлар ўз эгасига мос келмаслиги мумкин. Энди бундай муаммонинг олди олинади.
    Интернет орқали катта ҳажмдаги олди-сотди хизматини таклиф этувчи Американинг «Amazon» компанияси виртуал кўзгу ихтиро қилди ҳамда ушбу кашфиёт учун патент олишга ҳам улгурди.

    Виртуал кўзгу кийим-кечакларни буюртма қилаётган харидор устида қандай туришини аниқлаб беради. Кўзгуда турли шароитларга мўлжалланган буйруқлар бор.

    Масалан, буюртма қилинадиган кийимнинг ишда, дўстлар билан учрашувларда, кўчада қай даражада кўринишини баҳолашга имкон яратади.
    Ҳозирча бундай виртуал кўзгулар қачон фойдаланишга топширилиши номаълум.

    Манбa: qalampir.uz