"Ақлли" чемодан намойиш этилди

  • Технология
  • 6-01-2018, 20:00
  • 496
  • "Ақлли" чемодан намойиш этилди
    Хитойнинг 90Fun компанияси эгасининг оғир сумкасини мустақил равишда ташишга қодир Puppy 1 "ақлли" чемоданини намойиш этди. Чемодан аниқ маълумот ва йўналишларсиз эгасининг изидан эргашади.

    Янги қурилманинг расмий тақдимоти Лас-Вегасда бўлиб ўтиши кутилаётган CES 2018 кўргазмаси доирасида ўтказилади. Маълумотларга кўра, чемодан эслаб қолишдан ташқари, эгасининг буйруқларига реакция билдириши ҳам мумкин, яъни у керак пайтда ҳаракатланиб, керак пайтда тўхтайди.

    Қурилма транспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи Segway компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Puppy 1 "ақлли" чемодани 50 квадрат сантиметрга тенг бўлиб, ҳаракатланиш учун классик ушлагич ҳам бирга сотилади. Ишланма нархи ҳозирча маълум қилинмаган, расмий тақдимот вақтида компания стандарт нархларга доир маълумотлар билан бўлишиши кутилмоқда.