«Касперский Лабораторияси» хавфсизлик хизмати «Android» тизимидаги смартфонларни кузатишга мўлжалланган янги зарарли вирусни аниқлади, деб хабар берди «Xabar.uz».
Компаниянинг маълум қилишича, зарарли вируснинг номи «Skygofree» (биринчи бор ушбу вирус аниқланган домен номи) бўлиб, одатда мобил қурилмалар учун сохта сайтлардан юкланувчи дастур сифатида «қиёфаланади».
Вирус «мобил интернет тезлигини оширишни» ваъда қилади, бироқ уни ўрнатганингиздан сўнг, сизга қуйидаги зарарларни етказа бошлайди:
- Қурилма турган жойни аниқлайди ва учинчи шахс сўровига асосан овоз ёзиб олади;
- Wi-Fi тармоғига уланганида браузер тарихи ва киритилган пароллар каби маълумотларни тўплайди ва таҳлил қилади;
- «Accessibility Services» орқали «WhatsApp»даги ёзишмаларни ўқий олади;
- Смарфон ҳар сафар блокдан чиқарилганида фронтал камера орқали суратга олади;
- Қўнғироқлар, СМС-хабарлар, тақвимдаги қайдлар ва фойдаланувчининг бошқа маълумотларидан фойдалана олади.
Вирусдан сақланиш чоралари: «Android» амалий тизимининг сўнгги талқинлари «Skygofree» вирусининг ишига халақит беради ва ёвуз ниятли кимсалар смартфонингизни бошқаришига йўл қўймайди. Энг асосийси, таниш ва ишончли бўлмаган манбалардан мобил дастурларни кўчириб олишдан сақланиш керак. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар