Канаданинг Electra Meccanica автомобиль стартапи уч ғилдиракли, кичик ўлчамдаги шаҳар электромобилини ишлаб чиқди. Solo номли бу электрокар 2018 йил охирида сотувга чиқарилади.
Электрокарни АҚШда 15 минг долларга сотиб олиш мумкин бўлади.
Solo соатига 130 км тезликкача эриша олади, у бир қувватланишда босиб ўта оладиган масофа 150 км.ни ташкил қилади. Машинанинг батареяси оддий розеткадан 3 соатда қувватланади. Машина ўзининг кичик ўлчамлари эвазига жуда ҳаракатчан ва енгил чиққан.
Енгил композит материаллардан ясалган машинанинг оғирлиги 600 кг.дан сал кўпроқни ташкил қилади. Капоти остида эса машинани 8 сонияда 100 км/соат тезликкача тезлаштирувчи 61 кВт.ли элетромотор жойлашган.
Бундай машинада саёҳат қилиш даргумон, бироқ у шаҳар аҳолиси талабларига мос келади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар