11:05 / 19.01.2018
5 190

Visa тўлов карталарига бармоқ излари сканери ўрнатилмоқда

Visa тўлов карталарига бармоқ излари сканери ўрнатилмоқда
Аксарият аллақачон девайслардаги биометрик сенсорларга ўрганиб қолган, бироқ пластик картадан пул ечиш керак бўлса, ҳали-ҳануз ПИН-код каби энг хавфсиз усулдан фойдаланилади. Visa компанияси бунга ўзгартириш киритишга қарор қилди ва ўз карталарига бармоқ излари сканерини ўрната бошлади.

Таъкидлаш жоизки, Visа вакиллари янги усулга бекорга мурожаат қилишмаган. Кенг кўламдаги сўровнома ўтказилиб, унда фойдаланувчилар томонидан янги усул танланган. Унинг моҳияти шундан иборатки, кимки янги намунадаги Visa картасидан фойдаланса, бармоқ излари сканери ёрдамида шахсни тасдиқловчи одатий жараённи қўллай олади. Бармоқ излари сканери карта терминалга қўйилган пайтда фаоллашади. Фойдаланувчи бармоғини қўйса, чип унинг изларини архивдагиси билан таққослайди ва транзакцияга рухсат беради ёки бермайди. Бундан ташқари, ПИН-код орқали тасдиқлашдек "анъанавий" усул ҳам қолади.

Тизим тўлиқ автоном ҳисобланади, зеро бармоқ изи фақат картанинг ўзида сақланади, чип эса терминалдан қувват олади. Янги намунадаги илк карталар Mountain America Credit Union ва Bank of Cyprus компаниялари ходимлари ҳамда мижозларига тарқатилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Visa тўлов карталарига бармоқ излари сканери ўрнатилмоқда