«Facebook» ижтимоий тармоғида видеоларни гуруҳ бўлиб томоша қилиш имконини берадиган «Watch Party» функцияси синовдан ўтказилмоқда. Янги функция гуруҳ аъзоларида битта видеони биргаликда кўриш, шу билан бирга изоҳ қолдириш имконини беради, деб хабар қилди Xabar.uz.
«Watch Party»ни ишлатиш учун гуруҳ модераторлари бир ёки бир нечта видеони олиб, уни гуруҳ ичида жойлаштириш керак. Дастурчиларнинг фикрича, фойдаланувчилар видеони реал вақт режимида муҳокама қилиши мумкин, худди дўстона киносеансдаги каби.
«Биз одамларни бирлаштирадиган ва пассив истеъмол ўрнига инсоний алоқаларни илҳомлантирадиган воситаларни яратишга эътибор қаратмоқдамиз», — дейди «Facebook»нинг маҳсулот бўйича директори Фижи Симо.
Фойдаланувчилар реал вақтда кўрган видеоси борасида ўз ҳиссиётлари намойиш этиши ва изоҳ қолдириш мумкин бўлади. Фижи Симонинг сўзларига кўра, синов гуруҳларда ўтказилмоқда, чунки уларнинг аъзоларини умумий қизиқиш бирлаштириб туради. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Таэквондо. Ўзбекистон миллий жамоаси Париж-2024 Олимпиадасига тўлиқ таркибда боради
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”