13:02 / 22.01.2018
5 292

Жорий йил I чоракда аҳоли гавжум жойларда яна 150 та банкомат ўрнатилади

Жорий йил I  чоракда аҳоли гавжум жойларда яна 150 та банкомат ўрнатилади
Мамлакат иқтисодиётида нақд пуллар билан бир қаторда банк карталаридан товарлар ва хизматларни харид қилиш, тўловларни амалга ошириш учун кенг фойдаланилмоқда.

Шунингдек, банклар томонидан мижозларнинг банк карталаридан нақд пулларни исталган пайтда олиш имкониятлари кенгайтириляпти.

Марказий банк маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг аҳоли гавжум жойларида банкоматлар тармоғини кенгайтириш мақсадида 2017 йил декабрь ойида қўшимча 159 та банкомат ўрнатилган.

Жорий йилнинг I чораги мобайнида яна 150 та банкомат ўрнатилиб, уларнинг сони 595 тага етказилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Жорий йил I чоракда аҳоли гавжум жойларда яна 150 та банкомат ўрнатилади