16:04 / 26.01.2018
4 609

Facebook ва Google жамиятга таҳдидми?

Facebook ва Google жамиятга таҳдидми?
Дунёдаги миллиардерлардан бири, очиқ жамият назарияси тарафдори, деб эътироф этиладиган Жорж Сорос Швецариянинг Давос шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро иқтисодий форумда Facebook ижтимоий тармоғи ва Google қидирув тизимининг жамиятга солаётган ижтимоий таҳдидлари ҳақида маъруза қилди.

Жорж Сорос ўз маърузасида, “Улар (Facebook ва Google) онгли равишда одамларни ўз хизматларига қарам қилиб олмоқда. Бу айниқса, ёшлар учун жуда хавфли бўлиши мумкин. Мазкур интернет платформалар ва қимор ўйинлари ўртасида ўхшашликлар мавжуд. Казинолар одамларнинг бор пулини, қолаверса, ҳали қўлига олмаган маблағини ҳам шилиб олишади”, деган.

Машҳур филантроп, “Айрим компаниялар конларда ва нефть соҳасида қазиш ишларини олиб бориш учун жисмоний куч сарфлаб даромад қилишади. Бу компаниялар (Facebook ва Google) эса ижтимоий тармоқлар орқали ижтимоий муҳитдан фойдаланиб даромад қилишмоқда. Бу жуда хавфлидир, чунки улар ўз хатти-ҳаракатлари билан одамларнинг ўй-фикрига таъсир кўрсатмоқда. Бу жамиятни ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин”, деб қўшимча қилган.

Унинг фикрига кўра, Facebook ва Google “одамлар эркинлиги устидан монополия” ўрнатиб олишмоқда.

Жорж Сорос ижтимоий тармоқлар одамларни ақл эркинлигидан маҳрум қилаётгани ва одамларнинг диққат-этибори бир нечта компания қўлида тўпланиб қолаётганидан хавотир билдирган.

Шунингдек, у монополиячи интернет компанияларни жамиятни ўзларининг зарарли хатти-ҳаракатидан ҳимоя қилиш хоҳиши йўқлигида айблаган. Айнан мана шундай хоҳишнинг йўқлиги уларни таҳдидга айлантирмоқда ва назорат қилувчи органлар жамиятни бу таҳдидлардан ҳимоя қилишга мажбур бўлмоқда, деган фикрларни билдирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Facebook ва Google жамиятга таҳдидми?