10:03 / 01.02.2018
6 693

Мобил алоқа воситасининг "жуда катта хавфи" аниқланди…

Мобил алоқа воситасининг "жуда катта хавфи" аниқланди…
Агар сиз мобил алоқа воситангизни ётоғингиз олдида қолдирсангиз, унда бу мақола айнан сиз учун!

Энг сўнгги маълумотларга қараганда, бу жуда катта хавф!

Ҳеч қандай иккиланишларсиз, мобил телефон алоқа воситаси ўз ўрнида ҳаётимиз, коинки танамизнинг бир бўлагига айланиб қолган деб айта оламиз. Кўпчилик учун уни уйқуга кетиш олдидан ётоқ олдида қолдириш оддий ҳол.

Бунга турлича сабаблар келтириш мумкин: куннинг исталган вақтида алоқада бўлиш учун, баъзи фавқулодда ҳолатлар учун ва ёки смартфон уйқу олдидан энг сўнгги ва тонгда кўзларимизни очиб, энг биринчи қарайдиган буюмимиз бўлгани учун. Ҳатто баъзиларимиз тунги бедор танишларимиздан келадиган хабарларни ўтказиб юбормаслик учун ҳам уни ёнимизда олиб ётамиз.

Албатта, бу одатларимизнинг ножўя таъсирлари мавжуд:
  • Илмий жиҳатдан мобил телефонлардан чиқувчи электро магнит тўлқинлари инсон организми учун хавфли экани тасдиқланган;
  • Тунда смартфон хабарларини доимий ўқиб бориш ҳам;
  • Бу камида 7 соат бардавом этиши керак бўлган, организм кундузи йўқотган кучини тиклаши ва ҳужайралар янгиланиши учун зарур уйқунинг бузилишига олиб келади;
  • Бевосита мобил алоқа воситаларидан узлуксиз фойдаланиш оқибатларида келиб чиқувчи касалликлар ҳам анчагина;
  • Смартфонни организмга доимий яқин олиб юриш бепуштликка олиб келади;
  • Агар уйқу ҳолатида ҳам улардан айрилмас экансиз, уйқу бузилишлари доимий безовталик ва уйқусизликни юзага келтиради;
  • Энг сўнгги статистик маълумотлар эса қоронғуликда смартфон экранига тикилиш кўз нурининг кескин тушиб кетиши ва ҳатто кўз саратонини ҳам келтириб чиқаради.

Мана нима учун мобил телефонингизни ётоғингиздан узоқроқ тутишингиз керак. Биз албатта, сабабларни бироз юмшоқроқ келтирдик.

Будильник учун ҳам бошқа бир воситани ўйлаб кўрса бўлади!
Зиёда Зияева тайёрлади.

Манба: mulohaza.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Мобил алоқа воситасининг "жуда катта хавфи" аниқланди…