22:30 / 02.02.2018
4 093

Стив Возняк “iPhone X”ни такроран танқид қилди

Стив Возняк “iPhone X”ни такроран танқид қилди
Apple компанияснинг афсонавий инженери ва асосчиларидан бири Стив Возняк iPhone Xни фойдаланиш учун ноқулай эканлиги сабаб такроран танқид қилди. Унинг айтишича, смартфон тугмаси “жуда ҳам мураккаб”.

Ўтган ҳафта Стокгольмдаги Nordic бизнес форумида нутқ сўзлаган инженер Apple флагман дизайнини лойиҳалаштириш борасида бир нечта хатоларга йўл қўйгани ҳақида қайд этди. “Тугатиш аппаратидаги Power тугмаси ҳаддан ташқари кўп функцияларни бажаради: бир марта босса бир нарсани, икки марта босса бошқа нарсани, 3 марта кетма-кет босса учинчи нарсани амалга оширади, – деди Возняк. – Мен оддий ва тушунарли нарсаларни яхши кўраман!”.

Хабарда айтилишича, Возняк iPhone X даги Power тугмаси ўзининг мавжудлиги билан Apple принципларини ҳақоратлаши ҳақида айтган.

Машҳур дастурчи овоз баландлигини бошқариш тугмасини намуна қилиб қўрсатишни ҳам унутмади. “У тушунарли функцияларни бажаради – баландликни оширади ва камайтиради. Жуда оддий, жин урсин!” деди Возняк бу ҳақида.

Стив Возняк бундан аввал ҳам iPhone X флагманини танқид қилган ва ушбу смартфон унга ёқмаслигини айтиб ўтган эди. Бунга жавобан Appleнинг амалдаги раҳбари Тик Кук инженерга шахсий совға сифатида смартфон жўнатган, аммо Возняк уни қабул қилмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Стив Возняк “iPhone X”ни такроран танқид қилди