«Ўзбектелеком» бош директори интернет тарифлари қандай белгиланишини тушунтирди

  • Технология
  • 19-11-2015, 14:30
  • 1 718
  • «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси бош директори Абдурашид Абдумўминов интернет-тарифлар қандай омиллар асосида белгиланишини тушунтирди, дея хабар бермоқда «Даракчи» газетаси.

    «Ўзбектелеком» бош директори интернет тарифлари қандай белгиланишини тушунтирди

    «Ўзбектелеком» раҳбарининг сўзларига кўра, интернет тарифлари қуйидаги омиллар асосида белгиланади:

    • интернет хизматлари бозорида нархларнинг рақобатбардошлилиги;
    • кейинги ҳисобот ва прогноз давридаги даромад, харажат ва фойда кўрсаткичлари;
    • интернет тармоғига Халқаро коммутация маркази орқали чиқиш харажатлари;
    • интернет хизматларини кўрсатувчи телекоммуникация тармоғи ва тегишли қурилмалар харажатлари (мутахассислар, қурилмалар амортизацияси, солиқлар ва мажбурий тўловлар, коммунал тўловлар ва ҳ.к.).

    Маълумот учун, «Ўзбектелеком» компанияси 9 октябрдан провайдерлар учун ташқи канал интернет хизматлари тарифларини 1 Мбит/с учун 199,68 долларгача пасайтирган эди.


    Манба: Daryo.uz