23:00 / 09.02.2018
4 395

Биткоин курси яна 8 минг доллардан арзонлашди

Биткоин курси яна 8 минг доллардан арзонлашди
Биткоин курси 9 февраль, жума тонгида яна 8 минг доллардан арзонлашди. Бу ҳақда «Coinmarketcap.com» портали савдо маълумотлари гувоҳлик беради, деб ёзади «Daryo».

Шундай қилиб, биткоин курси сутка ичида 2,23 фоизга пасайди ва ҳозир 7 896 доллар кўрсаткичда савдо қилинмоқда.

Қолган барча криптовалюталар курси турлича ўзгармоқда.

Жумладан, Ripple курси 2,66 фоизга ошди ва 0,77 доллар кўрсаткичда савдо қилинмоқда.

Bitcoin Cash курси 23,66 фоизга ўсиб, бир тангаси учун 1 238 доллар берилмоқда.

Ethereum қиймати 2,45 фоизга арзонлашди ва 790 долларни ташкил этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Биткоин курси яна 8 минг доллардан арзонлашди