23:02 / 10.02.2018
4 847

4D-кўзойнаклар яратилди

4D-кўзойнаклар яратилди
Калифорния университети олимлари, ўзлари атаётгандек, “4D- кўзойнаклар” яратдилар. Уларнинг айтишича, бу қурилма фильмларга намойиш вақтида томошабинга “тегиш”га имкон беради. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Кўзойнаклар кўрилаётган видеодан эффектни ошириш учун одамга “тега” бошлайди. Олимларнинг таъкидлашича, бу қўшимча ҳис-туйғулар уйғотади, мисол учун, экранда томошабинга қараб йўналаётган объект пайдо бўлса.

Ушбу кўзойнак миянинг қараш ва тегишга реакцияга жавоб берувчи соҳаларини ўрганувчи нейробиологлар иши натижаси бўлди. Ушбу 4D-технология миянинг юқоридаги соҳаларини алдашга асосланган. Кўзойнак тегиш ҳиссини уйғотади. Унинг асосий вазифаси олимларга мия соҳалари ишлаши механизмини ўрганишда ёрдам беришдан иборат.

Олимларнинг айтишича, бундай кўзойнаклар кўнгил очиш индустрияси – компьютер ўйинлари, фильмлар, виртуал реалликда энг кўп қўлланиши мумкин.

Қурилма бир неча ҳис-туйғу органларини қўзғата олади ва кўзойнак яратувчиларининг фикрича, бу виртуал вақтичоғлик учун муҳимдир.

Одам юзига объектнинг келаётгани ҳиссини кўзойнакка ўрнатилган кичик ўлчамли ҳаво оқимлари генераторлари пайдо қилади. Бироқ олимлар учун бу генераторларни айнан қайси лаҳзада ишга тушириш кераклигини билиш мураккаблик туғдирган. Мияни алдаш қийин ва ҳаво оқимини объект пайдо бўлганда фаоллаштириш керакли ҳисни уйғотмайди. Олимлар экранда объект ва ҳаво оқими пайдо бўлиши орасида энг ҳақиқатга яқин эффект яратилиши учун қандай пауза бўлиши кераклигини узоқ ўрганишди. Аниқланишича, энг мукаммал эффект 800 ва 1000 миллисекунд оралиғида бўлар экан.

Аввалроқ Samsung компанияси Entrim 4D қулоқчинлари ёрдамида мияни алдашга ҳаракат қилганди. Бу қулоқчинлар умуман ҳаракат бўлмаган ҳолатда гўёки унинг борлиги иллюзиясини яратади. Қулоқчин Gear VR гарнитураси билан бирга ишлайди ва оддий қулоқчинлардан бироз катталигидан ташқари, ҳеч нарса билан фарқ қилмайди. Бироқ қулоқчин ички қулоққа таъсир қилиб, фойдаланувчи миясига гўёки у виртуал саҳнада ҳаракатланаётгандек туюлиши учун сигналлар жўнатади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » 4D-кўзойнаклар яратилди