Бирлашган Араб Амирликларининг энг йирик шаҳарларидан бири Дубайда автоматлаштирилган ҳаво таксиси пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда Kun.uz хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, транспортнинг янги тури лойиҳаси минтақада бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон ҳукумат саммити давомида тақдим этилди.
Агентлик хабарига кўра, Дубай Йўллар ва транспорт бўйича бошқармаси лойиҳа ташаббускори бўлган, у Германиянинг Volocopter компаниясини ғояни амалга ошириш учун таклиф этди.
«Ҳаво таксиси хавфсизлик ва ишончнинг юқори стандартларига жавоб беради. Парвоз автопилот ёрдамида бажарилади, у GPS-навигатор асосида махсус йўналишларни дастурлаш тизими ёрдамида ҳаракатга келади», - дея маълум қилишган бошқарма вакиллари. Уларнинг таъкидлашича, ҳаракат устидан назорат қўшимча тарзда оператор томонидан ҳам амалга оширилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди