13:13 / 15.02.2018
5 137

«Хитойлик жосус». АҚШ махсус хизматлари «Huawei» смартфонларидан фойдаланмасликни маслаҳат берди

«Хитойлик жосус». АҚШ махсус хизматлари «Huawei» смартфонларидан фойдаланмасликни маслаҳат берди
АҚШ махсус хизматлари америкалик фуқароларга «Huawei» ва «ZTE» компанияси маҳсулотларидан фойдаланмасликни маслаҳат берди, деб хабар қилди «Xabar.uz».

«Хитой смартфонларидан фойдаланиш телекоммуникация инфратузилмамизга хавф туғдиради. Шунингдек, бу ахборотларни ўғирлаш ва жосуслик демакдир», — дейди Федерал қидирув бюроси директори Крис Рей.

Унинг сўзларига кўра, ҳукумат «телекоммуникация тармоқларидаги позицияни эгаллаш ниятида бўлган чет эл компания ёки ташкилотлари томонидан юзага келадиган ҳар қандай хавфдан хавотирда».

«Huawei» компанияси АҚШ ҳукуматининг қаршилиги сабаб Американинг смартфонлар бозорида фойда кўра олмаяпти. Ўтган ой «Huawei» ўзининг «Mate 10 Pro» флагманини АҚШда «АТ&Т» провайдери орқали етказиб беришни режалаштирган эди, бироқ битим бекор қилинди.

Журналистларнинг маълумотларига кўра, бунга «АТ&Т»га АҚШ Федерал комиссияси томонидан ўтказилган босим сабаб бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » «Хитойлик жосус». АҚШ махсус хизматлари «Huawei» смартфонларидан фойдаланмасликни маслаҳат берди