Pepsi компанияси ўз смартфонини тақдим этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Pepsi компанияси ўз смартфонини тақдим этди

Технология 20-11-2015, 10:53 725

Pepsi компанияси ўз логотипи билан ишлаб чиқарилган гаджетини тақдим этди, деб хабар беради «Hi-tech.mail.ru».

Pepsi компанияси ўз смартфонини тақдим этди

Pepsi Phone 5,5 дюймли, 1920 х 1080 пикселли 2,5D дисплейга эга бўлди. Шунингдек, унда 64 бит, 1,7 ГГц частотали саккиз ядроли MediaTek MT6792 процессори, 2 ГБ тезкор ва 16 ГБ доимий хотира, 13 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли олд камера ҳамда 3000 мАс сиғимга эга аккумулятор мавжуд.

Слот иккита SIM-картадан фойдаланишга мўлжалланган. Смартфон тўртинчи авлод LTE мобил тармоғини «кўтара олади». Pepsi Phone’нинг ўлчамлари 152,2х76,2х7,7 мм, оғирлиги 158 граммга тенг. Гаджет корпуси мовий, олтин ва кумуш рангларда чиқарилади.

Смартфон, шунингдек, тобора машҳур бўлиб бораётган бармоқ излари сканерига ҳам эга.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.