Beeline‘нинг FTTB ва ADSL абонентлари учун TAS-IX тезлиги икки маротабага оширилди

  • Технология
  • 20-11-2015, 13:00
  • 1 503

  • Beeline Тошкентдаги FTTB ва ADSL технологиялари бўйича ишлайдиган симли Интернет абонентлари учун TAS-IX доирасидаги сайтлар учун тезликни икки маротабага оширди. Энди TAS-IX ресурслари Buzton мижозлари учун мавжуд тариф режалари билан биргаликда 2 Мбит/с тезлигида амал қилади.

    Воқеани шарҳлар экан, Buzton ҚК бош директори Ораз Абдуразаков шундай деди: “Абонентларимиз учун яхши хабарлар мавсуми давом этмоқда: 1 ноябрдан биз барча тарифларда трафик ҳажмини икки баробарга оширган эдик, ҳозир эса Beeline TAS-IX хизматида ҳам шундай ижобий ўзгартиришлар жорий этилди. Ишонаманки, бепул, чекловсиз ва юқори тезликдаги TAS-IX нафақат Buzton мижозларини ҳурсанд қилади, балки Узнет порталининг оммабоплиги ўсишига ҳам ёрдам беради”.

    “Beeline TAS-IX” хизматини абонент тарафидан Шахсий кабинетда ёқтириш мумкин. Маълумотлар узатиш тезлиги 2048 Кбит/с гача етади. Янада батафсил маълумот учун қуйидаги ҳавола орқали ўтинг – http://fixed.beeline.uz/ru/main/tarifs/tasix.wbp
    Теглар: Beeline