06:30 / 25.02.2018
5 385

Galaxy S9 ва S9+ нинг дахшатли нархлари маълум бўлди

Galaxy S9 ва S9+ нинг дахшатли нархлари маълум бўлди
Яқин орада савдога чиқиши кутилаётган GalaxyS9 смартфонининг нархлари кутилганидан анча қиммат бўлиши тахмин қилинмоқда, бу ҳақда “Қалампир” сайти хабар берди.

Galaxy S9 оддий конфигурациясининг нархи тахминан 840 еврони ташкил қилади. Табиийки, Galaxy S9+ нинг нархи Galaxy Note 8 нархидан кам бўлмайди ва 1000 еврога бориши мумкин.

Янги флагман нархининг бу даражада юқори бўлишига бир неча сабаблар бўлиши мумкин.

Биринчидан, энди модель стереодинамика ва гибрид равишда ўрнатилган идентификацияси билан жиҳозланган бўлиши эҳтимоли бор.

Иккинчидан, янги маҳсулоти камераси жиддий ўзгаришларга эга бўлган, яъни энди у ўзгарувчан апертура кўрсаткичларига эга, бу эса табиийки қиммат деталлардир.

Учинчидан эса, Galaxy S9+ да яна қўшимча камера ҳам бўлади, бу ҳам харажатларни оширган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Galaxy S9 ва S9+ нинг дахшатли нархлари маълум бўлди