07:32 / 25.02.2018
4 372

Энди поездда Тошкентдан Хитойгача бориш мумкин бўлади

Энди поездда Тошкентдан Хитойгача бориш мумкин бўлади
23 февраль куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Пассажирские перевозки” АЖ ҳамда “Қазақстан темир жолы” миллий компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда жума куни “Пассажирские перевозки” АЖ матбуот хизматига таяниб “Казинформ” халқаро ахборот агентлиги хабар тарқатди, деб ёзади Қалампир нашри.

Учрашув чоғида темир йўл транспорти орқали йўловчиларни ташиш йўналишидаги долзарб масалалар муҳокама қилинган.

Томонлар, хусусан, Олмаота – Тошкент йўналишида қатновчи №1/2 халқаро йўловчи поезди қатнови даврийлигини оширишни келишиб олган. Унга мувофиқ, 2018 йилнинг 18 мартидан поезд ҳафтасига уч марта қатнайди (ҳозирда икки марта).

Буюк Ипак йўлининг қайта тикланиши ҳамда туризмни оммалаштириш доирасида Урумчи – Олмаота поезди йўналишини ёзги мавсумда Тошкентгача узайтириш имкониятлари кўриб чиқилади.

Қозоғистон томони, шунингдек, Тошкент – Москва ва Тошкент – Самарқанд – Термиз йўналишида қўшимча поездлар ҳаракати йўлга қўйилишини қўллаб-қувватлади.

Учрашув чоғида томонлар электрон чипталар сотувини ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш бўйича ҳам келишиб олган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Энди поездда Тошкентдан Хитойгача бориш мумкин бўлади