«Mail.ru почта» «Ўзимга мактуб» функциясига эга бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

«Mail.ru почта» «Ўзимга мактуб» функциясига эга бўлди

Технология 21-11-2015, 12:55 519

iOS учун «Mail.ru почта» дастури ўзига мактуб жўнатиш функциясига эга бўлди. Бу ҳақда «Mail.ru» хабар бермоқда.

«Mail.ru почта» «Ўзимга мактуб» функциясига эга бўлди

Mail.Ru Group  ҳисоб-китобларига кўра, фойдаланувчи ҳар бешинчи мактубни ўзига жўнатади. Шу сабаб компания бу жараённи имкон борича соддалаштиришга қарор қилди.

«Mail.ru почта»нинг янги версиясида «Ўзимга мактуб» функцияси киритилди, у iOS’даги «Бўлишмоқ» панелида «Ўзимга жўнатиш» номли янги кнопкани қўшади. Уни босиб, фото, қайдлар, ҳаволалар ва шу каби манбаларни (жумладан, бошқа дастурлардан ҳам) автоматик равишда жўнатиш мумкин. Мактуб фойдаланувчи дастурга қайси электрон манзил орқали кирган бўлса, шунга келади.

Янги функциядан iOS 8 ва ундан кейингилари ўрнатилган барча iPhone, iPad ҳамда iPod touch қурилмаларида фойдаланиш мумкин.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.