“Google” февраль ойида “Android 5.1” версиясини чиқармоқчи » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

“Google” февраль ойида “Android 5.1” версиясини чиқармоқчи

Технология 18-12-2014, 23:54 1 090
“Google” февраль ойида “Android 5.1” версиясини чиқармоқчи

Кўпгина смартфонлар “Android”нинг “Lollipop” версиясини қабул қилишни бошлади. “Google” февраль ойида “Android 5.1” версиясини чиқаришни режалаштирган.

Бу маълумотларни журналистлар компания ичидаги бир неча манбалардан олган. Улар янги версиясидаги ўзгаришларни маълум қилган. Улар орасида “Android 5.0”га киритилмаган овозсиз режимнинг пайдо бўлиши, смартфоннинг қувватга тежамкор бўлиши, тезкор хотирадан фойдаланишнинг оптималлаштирилиши ва бошқа бир неча ўзгаришлар бор.

Шунингдек, “Android 5.1” дизайндаги бир неча камчиликларни ҳам тўғрилайди.

Манба: Kun.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.