Жорий йилда Сингапурда бўлиб ўтган автосалонда «Rolls-Royce» компанияси ўзининг «IntelligentEngine» номли янги дастурини намойиш этди.
Мазкур дастур доирасида янги юқори хавфсизликка ва сунъий интеллектга эга авиацион двигателларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Сунъий интеллект янги двигателларга ўзининг ва бошқалар тажрибасини ўрганиш, янги технологияларни тадбиқ этиш, ўзини тезкорлик билан қайта тиклаш имкониятларини беради, деб хабар қилди «DailyTechInfo».
Замонавий авиацион ва космик двигателлар — жуда мураккаб машина ҳисобланади, уларга нисбатан жуда эҳтиёткор муносабатда бўлиш лозим. Авиацион двигателларни эксплуатация қилиш учун кенг кўламли рақамли технологиялар, техник хизмат кўрсатиш ва уни қўллаб-қувватлаш билан шуғулланувчи компаниялар зарур. Бунда сунъий интеллект технологияси базасида яратилган булутли сервислар асосий ролни ўйнайди.
Бошқа двигателлар хизмати билан интеграциялашгани сабаб улар ўзининг ҳозирдаги аҳволини, ишлаш режимини, шунингдек, ёқилғи сарфи каби бошқа параметрларидан хабардор бўлади. Бу эса унга ҳар қандай ўзгаришга тезлик билан мослашиш имкониятини берибгина қолмай, самарадорликка салбий таъсир кўрсатмайди.
Юқори интеллектуал қобилиятга эга двигателлар ташқи олам билан муносабатда бўлганлиги сабаб юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ўзи топади ва улар ҳақиқатда содир бўлгунига қадар парвоз хавфсизлигини таъминлайди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Damas учун онлайн контрактация очилади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?