Эл-Класико арафасида Facebook фойдаланувчиларга вақтинчалик профил суратидан фойдаланишни таклиф қилди

  • Технология
  • 21-11-2015, 22:04
  • 1 026
  • Футбол бўйича Испания чемпионати 12-тур учрашувлари доирасида Мадриднинг «Реал» ва Каталониянинг «Барселона» клублари ўртасида бўладиган учрашув — Эл-Класико арафасида Facebook ижтимоий тармоғи ўз фойдаланувчиларига профил суратларини мос равишда «Реал Мадрид» ёки «Барселона» рамзлари билан безашни таклиф қилди.

    Capture1

    Facebook’даги хабарлар лентасига кўз югуртираётганингизда, профилига «Реал Мадрид» ёки «Барселона» клуби рамзлари фонидаги суратини жойлаштирган яқинларингизни кўргансиз. Айнан шу яқинларингиз профил фотосуратини ўзгартиргани ҳақидаги хабар (статус) остида тахминан мана бундай ёзув бўлади:

    Capture2

    «Синаб кўриш» тугмасини босишингиз билан, қуйидагича ойна очилади: унда нафақат Эл-Класико билан боғлиқ фонлар, балки бошқа тадбирлар учун ҳам тасвирларни топиш мумкин (масалан, Париждаги терактлардан сўнг, кўпчиликнинг профил суратида Франция байроғи шу йўл билан пайдо бўлганди):

    Capture3

    «Барселона» ишқибозларига ҳам, «Реал Мадрид» мухлисларига ҳам Facebook иккитадан сурат безагини таклиф қилган (қуйида «Реал» учун мўлжалланган безакнинг иккинчиси):

    Capture4

    Facebook’нинг бу хизмати «Вақтинчалик профил сурати» (Temporary profil picture) деб аталади. Хоҳласангиз, бу суратни атиги бир соатга, истасангиз бир неча кунга жойлаштиришингиз ёки доимий сифатида қолдиришингиз мумкин.

    Capture5

    Эслатиб ўтамиз, «Реал Мадрид» ва «Барселона» ўртасидаги учрашув 21 ноябрь, шанба куни Тошкент вақти билан 22:15 да бошланади.



    Манба: Daryo.uz