11:20 / 03.03.2018
5 552

Огоҳ бўлинг! Янги вирус смартфон фойдаланувчиларининг сўзларини ёзиб олади!

Огоҳ бўлинг! Янги вирус смартфон фойдаланувчиларининг сўзларини ёзиб олади!
Мобиль хавсизликка ихтисослашган «Wandera» компанияси «Android» фойдаланувчиларини янги «RedDrop» вируси ҳақида огоҳлантирди. У телефон эгасини кузатиш, унинг қурилмасидаги микрофондан фойдаланган ҳолда атрофдаги сўзлашувларни ёзиб олиб, уни булутли сервисга жўнатишга қодир, деб маълум қилади «Хабар» нашри.

Айни вақтда «RedDrop» Хитой ҳудудида кенг тарқалган. Бунга ушбу мамлакатда расмий «Google Play» дўконининг блоклангани сабаб бўлмоқда. Шу сабабли фойдаланувчилар дастурларни ташқи ресурслардан текширмаган ҳолда кўчириб олишга мажбур. «Wandera» мутахассислари «RedDrop» вирусини 53 та мобил ўйин ва дастурлар ичида борлигини аниқлади.

Ёвуз ниятли кимсалар зарарли дастурни тарқатишда 4 000 дан ортиқ домен ва редиректларнинг минглаб мураккаб занжиридан фойдаланмоқда. Смартфонга тушган «RedDrop» вирусини қурилмадаги маълумотларни тўплаб уни алоҳида серверга жўнатади. Шу билан бирга гаджетга ичида вируслари бор бошқа еттита дастур ҳам ўрнатилиб қолади. Уни ишга туширган фойдаланувчи автоматик тарзда пулли SMS-сервисларга уланади.

Вирус билан зарарланишнинг олдини олиш учун дастурларни фақатгина синалган манбалардан кўчириб олиш даркор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Огоҳ бўлинг! Янги вирус смартфон фойдаланувчиларининг сўзларини ёзиб олади!